Мухтасар тафсир
يَوْمَ نَطْوِى ٱلسَّمَآءَ كَطَىِّ ٱلسِّجِلِّ لِلْكُتُبِ ۚ كَمَا بَدَأْنَآ أَوَّلَ خَلْقٍ نُّعِيدُهُۥ ۚ وَعْدًا عَلَيْنَآ ۚ إِنَّا كُنَّا فَـٰعِلِينَ ﴿١٠٤﴾
У кунда осмонни худди ёзилган мактубни ёпгандек ёпамиз. Одамларни дастлаб қандай яратилган бўлса, ўшандек ҳолида тўплаймиз. Биз шундай қилишга ваъда қилганмиз. Бизда ваъдага хилоф қилиш бўлмайди. Биз қилган ваъдамизни албатта бажарамиз.