Мухтасар тафсир
قَالُوٓا۟ إِنْ هَـٰذَٰنِ لَسَـٰحِرَٰنِ يُرِيدَانِ أَن يُخْرِجَاكُم مِّنْ أَرْضِكُم بِسِحْرِهِمَا وَيَذْهَبَا بِطَرِيقَتِكُمُ ٱلْمُثْلَىٰ ﴿٦٣﴾
Улардан айримлари шундай дедилар: "Мусо билан Ҳорун ҳам бизга ўхшаган сеҳргар. Ўз сеҳри билан бизни Мисрдан қувиб чиқариб, олий мартабамизни ва юксак йўлимизни эгаллаб олмоқчи бўляптилар".