×

طه

Оят 61

Мухтасар тафсир

قَالَ لَهُم مُّوسَىٰ وَيْلَكُمْ لَا تَفْتَرُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا فَيُسْحِتَكُم بِعَذَابٍ ۖ وَقَدْ خَابَ مَنِ ٱفْتَرَىٰ ﴿٦١﴾

Мусо алайҳиссалом Фиръавннинг сеҳргарларига насиҳат қилиб шундай деди: "Эҳтиёт бўлинглар. Одамларни сеҳр билан алдаб, Аллоҳга қарши ёлғон тўқиманглар. Акс ҳолда, Аллоҳ Ўзи тарафидан бир азоб юбориб, сизларни таг-томирингиз билан қуритиб юборади. Аллоҳга қарши ёлғон тўқиган бадбахтнинг шарманда бўлиши муқаррар".