×

طه

Оят 39

Мухтасар тафсир

أَنِ ٱقْذِفِيهِ فِى ٱلتَّابُوتِ فَٱقْذِفِيهِ فِى ٱلْيَمِّ فَلْيُلْقِهِ ٱلْيَمُّ بِٱلسَّاحِلِ يَأْخُذْهُ عَدُوٌّ لِّى وَعَدُوٌّ لَّهُۥ ۚ وَأَلْقَيْتُ عَلَيْكَ مَحَبَّةً مِّنِّى وَلِتُصْنَعَ عَلَىٰ عَيْنِىٓ ﴿٣٩﴾

Биз онага илҳом бериб, эндигина туғилган чақалоқни сандиққа солиб, дарёга отишни буюрдик. Токи, дарё Бизнинг амримиз ила уни соҳилга элтсин. Кейин уни Менинг ҳам, унинг ҳам душмани бўлмиш Фиръавн тутиб олсин. Эй Мусо, сенинг устингга Ўзим тарафимдан бир муҳаббат қўйдим. Токи, одамлар сени яхши кўриб қолсинлар ва Менинг ҳифзу ҳимоям остида униб-ўсгин.