Мухтасар тафсир
وَلَوْ أَنَّآ أَهْلَكْنَـٰهُم بِعَذَابٍ مِّن قَبْلِهِۦ لَقَالُوا۟ رَبَّنَا لَوْلَآ أَرْسَلْتَ إِلَيْنَا رَسُولًا فَنَتَّبِعَ ءَايَـٰتِكَ مِن قَبْلِ أَن نَّذِلَّ وَنَخْزَىٰ ﴿١٣٤﴾
Биз Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғонга чиқарган анави каззобларни уларга бир пайғамбар юбормасдан, бир китоб нозил қилмасдан жазолаганимизда Қиёмат куни ўзларини узрли кўрсатиб: "Парвардигоро, бизга у дунёда бир пайғамбар юборганингда эди, унга иймон келтирган ва кўрсатмаларига амал қилган бўлар эдик ҳамда азобингга гирифтор бўлиб, хор-зор бўлмас эдик", деган бўлардилар.