×

طه

Оят 132

Мухтасар тафсир

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِٱلصَّلَوٰةِ وَٱصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْـَٔلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَٱلْعَـٰقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ ﴿١٣٢﴾

Эй Пайғамбар, оилангизни намозни адо этишга буюринг. Уни адо этишда ўзингиз ҳам сабрли бўлинг. Биз сиздан ўзингиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам ризқ талаб қилмаймиз. Аксинча, Биз Ўзимиз сизни ризқ билан таъминлаймиз. Шу дунёда ҳам, охиратда ҳам гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқадиган, У Зотнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийиладиган тақводорларникидир.