Мухтасар тафсир
إِذْ رَءَا نَارًا فَقَالَ لِأَهْلِهِ ٱمْكُثُوٓا۟ إِنِّىٓ ءَانَسْتُ نَارًا لَّعَلِّىٓ ءَاتِيكُم مِّنْهَا بِقَبَسٍ أَوْ أَجِدُ عَلَى ٱلنَّارِ هُدًى ﴿١٠﴾
У сафар қилаётиб, бир оловни кўриб қолди ва оиласига деди: "Жойингларда кутиб туринглар. Мен бир ўтни кўриб қолдим. Шояд ўшандан сизларга бир чўғ олиб келсам ёки менга тўғри йўлни кўрсатиб қўядиган биронтасини учратсам".