Мухтасар тафсир
وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَـٰقَكُمْ لَا تَسْفِكُونَ دِمَآءَكُمْ وَلَا تُخْرِجُونَ أَنفُسَكُم مِّن دِيَـٰرِكُمْ ثُمَّ أَقْرَرْتُمْ وَأَنتُمْ تَشْهَدُونَ ﴿٨٤﴾
Эсланглар, Тавротда сизлардан бир-бирингизнинг қонини тўкмайсиз, бир-бирингизни диёрингиздан ҳайдамайсиз, деб сизлардан аҳду паймон олгандик. Буни эътироф этгандингиз. Тўғри эканига гувоҳ бўлгандингиз.