Мухтасар тафсир
وَإِذِ ٱسْتَسْقَىٰ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِۦ فَقُلْنَا ٱضْرِب بِّعَصَاكَ ٱلْحَجَرَ ۖ فَٱنفَجَرَتْ مِنْهُ ٱثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْنًا ۖ قَدْ عَلِمَ كُلُّ أُنَاسٍ مَّشْرَبَهُمْ ۖ كُلُوا۟ وَٱشْرَبُوا۟ مِن رِّزْقِ ٱللَّهِ وَلَا تَعْثَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ مُفْسِدِينَ ﴿٦٠﴾
Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматларини эсланглар. Чўлда сувсизликдан мадоринглар қуриб турганда Мусо алайҳиссалом Парвардигорига нола қилиб сув сўраганида унга "Асоингни тошга ур", дедик ва у шу ишни қилганида ундан неча қабила бўлсанглар ўшанча, яъни, ўн икки булоқ отилиб чиқди-ку! Шу билан ҳар бир қабила учун ўзига хос ичадиган чашма бўлиб, ўзаро талашиб-тортишишга ҳожат қолмади-ку! Кейин сизларга: " Аллоҳ сизларга ҳеч бир машаққатсиз ато этган ризқдан еб-ичинглар ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрманглар", дедик.