×

البقرة

Оят 37

Мухтасар тафсир

فَتَلَقَّىٰٓ ءَادَمُ مِن رَّبِّهِۦ كَلِمَـٰتٍ فَتَابَ عَلَيْهِ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٣٧﴾

Одам алайҳиссалом Аллоҳ таоло юборган сўзларни қабул қилди. Яъни, Аллоҳ унинг қалбига қандай дуо қилиши илҳомини солди. Бу маъно Аллоҳнинг тубандаги оятида ҳам зикр қилинган: "Улар (Одам ва Ҳаво), Парвардигоро, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, зиён кўргувчилардан бўлиб қолишимиз муқаррар". (Аъроф сураси, 23-оят) Кейин Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди ва уни кечирди. Зеро, ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ бандаларининг тавбаларини қабул қиладиган, уларга Меҳрибон Зотдир.