Мухтасар тафсир
قَالَ يَـٰٓـَٔادَمُ أَنۢبِئْهُم بِأَسْمَآئِهِمْ ۖ فَلَمَّآ أَنۢبَأَهُم بِأَسْمَآئِهِمْ قَالَ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ إِنِّىٓ أَعْلَمُ غَيْبَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَأَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ ﴿٣٣﴾
Шунда Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга қараб: "Эй Одам, уларга бу нарсаларнинг номларини айтиб бер", деди. Одам уларнинг номларини айтиб бергач, (Аллоҳ фаришталарга): "Сизларга еру осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган нарсаларни ҳам, яширган ишларни ҳам биламан, демаганмидим", деди.