×

البقرة

Оят 247

Мухтасар тафсир

وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ ٱللَّهَ قَدْ بَعَثَ لَكُمْ طَالُوتَ مَلِكًا ۚ قَالُوٓا۟ أَنَّىٰ يَكُونُ لَهُ ٱلْمُلْكُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ أَحَقُّ بِٱلْمُلْكِ مِنْهُ وَلَمْ يُؤْتَ سَعَةً مِّنَ ٱلْمَالِ ۚ قَالَ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصْطَفَىٰهُ عَلَيْكُمْ وَزَادَهُۥ بَسْطَةً فِى ٱلْعِلْمِ وَٱلْجِسْمِ ۖ وَٱللَّهُ يُؤْتِى مُلْكَهُۥ مَن يَشَآءُ ۚ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌ ﴿٢٤٧﴾

Пайғамбарлари уларга: "Аллоҳ сизларга Толутни подшоҳ қилиб тайинлади, унинг байроғи остида жанг қиласизлар", деди. Улуғлари бу танловга рози бўлмай, эътироз билдиришиб: "Қандай қилиб у бизга подшоҳ бўлсин? Подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз-ку. У на подшоҳзода бўлса ва на шоҳликка олиб борадиган бойликка эга бўлса?!", дедилар. Пайғамбарлари: "Уни сизларга подшоҳ қилиб Аллоҳнинг Ўзи тайинлади. Унинг илмий даражасини ҳам, жисмоний қувватини ҳам зиёда қилди. Аллоҳ Ўз ҳикмати ва раҳмати ила подшоҳликни Ўзи истаган бандасига беради. Аллоҳ фазлу карами кенг ва неъматига қайси бандаси ҳақли эканини жуда яхши биладиган Зотдир.