Мухтасар тафсир
أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ خَرَجُوا۟ مِن دِيَـٰرِهِمْ وَهُمْ أُلُوفٌ حَذَرَ ٱلْمَوْتِ فَقَالَ لَهُمُ ٱللَّهُ مُوتُوا۟ ثُمَّ أَحْيَـٰهُمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَشْكُرُونَ ﴿٢٤٣﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, вабо ва бошқа офатлар туфайли ўлимдан қўрқиб, уйларини ташлаб чиққан жуда кўп одамлар ҳақидаги хабарни эшитмадингизми? Улар Бани Исроилнинг бир тоифаси эди. Аллоҳ уларга: "Ўлинглар", деганди, улар ўлдилар. Кейин ҳамма иш Ўзининг Қўлида эканини, улар эса ўзларига фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмасликларини кўрсатиб қўйиш учун уларни яна ҳаётга қайтарди. Аллоҳнинг одамларга бўлган фазлу марҳамати чексиз. Лекин кўп одамлар Аллоҳнинг неъматларига шукр қилмайдилар.