Мухтасар тафсир
وَلِلْمُطَلَّقَـٰتِ مَتَـٰعٌۢ بِٱلْمَعْرُوفِ ۖ حَقًّا عَلَى ٱلْمُتَّقِينَ ﴿٢٤١﴾
Талоқ қилинган аёлларнинг кўнгли яримта бўлиб қолади. Шунинг учун уларни кийим-кечак ва бошқа нарсалар билан кўнглини олиш лозим. Сарф-харажат эрнинг бой ё камбағаллигига қараб, ҳар хил миқдорда бўлади. Бу ҳукм Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиган, тақиқларидан тийиладиган тақводорлар зиммасидаги бурчдир.