×

البقرة

Оят 225

Мухтасар тафсир

لَّا يُؤَاخِذُكُمُ ٱللَّهُ بِٱللَّغْوِ فِىٓ أَيْمَـٰنِكُمْ وَلَـٰكِن يُؤَاخِذُكُم بِمَا كَسَبَتْ قُلُوبُكُمْ ۗ وَٱللَّهُ غَفُورٌ حَلِيمٌ ﴿٢٢٥﴾

Аллоҳ сизларни "Аллоҳга қасамки, йўқ" ёки "Аллоҳга қасамки, худди шундай" каби бемақсад тилингиздан чиққан қасамларингиз учун жазоламайди. Аммо шу қасамдан кўзлаган мақсадингиз учун жазолайди. Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини мағфират қиладиган Кечиримли ва уларни тез жазолаб юбормайдиган Ҳалим Зотдир.