Мухтасар тафсир
سَلْ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ كَمْ ءَاتَيْنَـٰهُم مِّنْ ءَايَةٍۭ بَيِّنَةٍ ۗ وَمَن يُبَدِّلْ نِعْمَةَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعْدِ مَا جَآءَتْهُ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلْعِقَابِ ﴿٢١١﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Бани Исроилдан бир сўраб кўринг-чи, Аллоҳ таоло уларга пайғамбарларнинг ҳақлигига далолат қилувчи қанчалар очиқ-равшан ҳужжатларни баён қилиб берган экан! Улар эса ёлғонга чиқариш ва юз ўгиришдан бошқани билмадилар. Кофирлик ва саркашлик билан Аллоҳнинг неъматини билиб-таниб туриб ўзгартирган одам билиб қўйсинки, ҳақиқатни ёлғонга чиқарадиган кофирларни Аллоҳ жуда қаттиқ азоблайди.