Мухтасар тафсир
وَإِذَا قِيلَ لَهُ ٱتَّقِ ٱللَّهَ أَخَذَتْهُ ٱلْعِزَّةُ بِٱلْإِثْمِ ۚ فَحَسْبُهُۥ جَهَنَّمُ ۚ وَلَبِئْسَ ٱلْمِهَادُ ﴿٢٠٦﴾
У бузғунчига насиҳат қилиб, Аллоҳдан тақво қилиб, белгилаб қўйган ҳадларидан ошмагин, тақиқларидан тийилгин, дейилса, кимбру ҳавосига қулоқ солиб, ҳақиқатга қайтиш ўрнига баттар гуноҳига ботади. Энди унинг жазоси жаҳаннам. Дўзахилар макони нақадар ёмон жой-а!