Мухтасар тафсир
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُعْجِبُكَ قَوْلُهُۥ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَيُشْهِدُ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا فِى قَلْبِهِۦ وَهُوَ أَلَدُّ ٱلْخِصَامِ ﴿٢٠٤﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, шундай мунофиқлар борки, уларнинг тилларидан чиқаётган гаплар бу дунёда сизни ўзига тортади, жуда чиройли гапирадилар. Сизга улар худди рост гапираётгандек, насиҳат қилаётгандек туюлади. Аслида уларнинг мақсади моли ва жонини асраб қолиш, холос. Улар ҳатто қалбларида иймон ва эзгулик борлигига Аллоҳни гувоҳ қиладилар. Аслида эса улар мусулмонларнинг ашаддий душманлари.