Мухтасар тафсир
وَمِنْهُم مَّن يَقُولُ رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِى ٱلدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِى ٱلْـَٔاخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ ﴿٢٠١﴾
Аллоҳга ва охиратга ишонадиган мўминлар эса бу дунё неъматидан ҳам, охиратдаги жаннатдан ҳам умидвор бўлиб, бу дунёда яхши амаллар қилишга муваффақ айлашини, охиратда эса дўзах азобидан нажот беришини сўрайдилар.