×

البقرة

Оят 140

Мухтасар тафсир

أَمْ تَقُولُونَ إِنَّ إِبْرَٰهِـۧمَ وَإِسْمَـٰعِيلَ وَإِسْحَـٰقَ وَيَعْقُوبَ وَٱلْأَسْبَاطَ كَانُوا۟ هُودًا أَوْ نَصَـٰرَىٰ ۗ قُلْ ءَأَنتُمْ أَعْلَمُ أَمِ ٱللَّهُ ۗ وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَـٰدَةً عِندَهُۥ مِنَ ٱللَّهِ ۗ وَمَا ٱللَّهُ بِغَـٰفِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ ﴿١٤٠﴾

Эй аҳли китоб, нималар деяпсизлар? Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодидан тарқаган пайғамбарлар яҳуд ё насроний бўлганми? Айтинг, эй Муҳаммад алайҳиссалом: "Сизлар кўпроқ биласизларми, Аллоҳми?" Агар улар ўша ўтган пайғамбарларни ўзларининг динида бўлган, десалар, бу гаплари ғирт ёлғон. Чунки уларнинг туғилиши ҳам, вафот этиши ҳам Таврот ва Инжил нозил бўлишидан олдин бўлган. Шундан кўриниб турибдики, улар Аллоҳ ва пайғамбарлар ҳақида ёлғон гапиряптилар. Улар ўзларига нозил қилинган ҳақиқатни яширяптилар. Аллоҳ тарафидан берилган гувоҳликни яширган кимсадан кўра золимроқ кимса йўқ. Аҳли китоблар шу ишни қилдилар. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас. Ҳаммасини кўриб-билиб турибди. Ўша ишларингизнинг жазо ёки мукофотини яқинда беради.