×

مريم

Оят 68

Мухтасар тафсир

فَوَرَبِّكَ لَنَحْشُرَنَّهُمْ وَٱلشَّيَـٰطِينَ ثُمَّ لَنُحْضِرَنَّهُمْ حَوْلَ جَهَنَّمَ جِثِيًّا ﴿٦٨﴾

Эй Пайғамбар, Парвардигорингизга қасамки, Биз уларни қабрларидан чиқариб, шайтонлари билан бирга маҳшаргоҳга тўплармиз. Кейин эса ҳаммасини тиз чўктириб, хор қилиб жаҳаннам атрофига ҳайдаб келурмиз.