×

مريم

Оят 46

Мухтасар тафсир

قَالَ أَرَاغِبٌ أَنتَ عَنْ ءَالِهَتِى يَـٰٓإِبْرَٰهِيمُ ۖ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ لَأَرْجُمَنَّكَ ۖ وَٱهْجُرْنِى مَلِيًّا ﴿٤٦﴾

Озар ўғли Иброҳим алайҳиссаломга деди: "Эй Иброҳим, ҳали сен мен ибодат қилаётган бутлардан юз ўгирадиган бўлиб қолдингми?! Бутларимни ҳақоратлашдан тўхтамасанг, сени тошбўрон қиламан! Кўзимдан йўқол! Менга гапирма! Ёнимга ҳам келма!