×

الكهف

Оят 80

Мухтасар тафсир

وَأَمَّا ٱلْغُلَـٰمُ فَكَانَ أَبَوَاهُ مُؤْمِنَيْنِ فَخَشِينَآ أَن يُرْهِقَهُمَا طُغْيَـٰنًا وَكُفْرًا ﴿٨٠﴾

Бир болани ўлдириб қўйганимга ҳам эътироз билдиргандинг. Унинг ота-онаси мўмин одамлар эдилар. Унинг кофир бўлиши Аллоҳга маълум эди. Катта бўлганида ота-онасининг муҳаббатини суиистеъмол қилиб ёки уларнинг муҳтожлигидан фойдаланиб, уларни Аллоҳга куфр келтиришга ва туғёнга олиб бориб қўйишидан қўрқдик.