×

الكهف

Оят 65

Мухтасар тафсир

فَوَجَدَا عَبْدًا مِّنْ عِبَادِنَآ ءَاتَيْنَـٰهُ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَـٰهُ مِن لَّدُنَّا عِلْمًا ﴿٦٥﴾

Балиқни йўқотиб қўйган жойга келишгач, Бизнинг солиҳ бандаларимиздан бирини учратдилар. (У Хизр алайҳиссалом эди). Биз унга Ўз тарафимиздан бир раҳматни ато этганмиз ва Ўз ҳузуримиздан бир илмни ўргатганмиз. У билган илмни одамлар билмайдилар. Мана шу қисса шу ҳақдадир.