Мухтасар тафсир
وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَـٰٓئِكَةِ ٱسْجُدُوا۟ لِـَٔادَمَ فَسَجَدُوٓا۟ إِلَّآ إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ ٱلْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِۦٓ ۗ أَفَتَتَّخِذُونَهُۥ وَذُرِّيَّتَهُۥٓ أَوْلِيَآءَ مِن دُونِى وَهُمْ لَكُمْ عَدُوٌّۢ ۚ بِئْسَ لِلظَّـٰلِمِينَ بَدَلًا ﴿٥٠﴾
Эй Пайғамбар, эсланг! Фаришталарга: "Одамга салом бериш маъносида сажда қилингиз", деган эдик, ҳаммалари Парвардигорнинг фармонига бўйсуниб, сажда қилдилар. Биргина шайтон фармони илоҳийга бўйсунмади. У фаришталардан эмас, жинлардан эди. Одамга сажда қилишдан бош тортди, ўзини катта олди. Шу билан Парвардигорга итоатсизлик қилди. Эй одамлар, энди Аллоҳни қўйиб, шу шайтонни ва унинг авлодини дўст тутасизларми? Ахир улар сизнинг душманингиз-ку! Қандай қилиб душманингизни дўст тутасиз? Аллоҳни қўйиб, шайтонга дўст бўлиш золимлар учун нақадар манфур ва жирканч бадал!