×

الكهف

Оят 26

Мухтасар тафсир

قُلِ ٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا لَبِثُوا۟ ۖ لَهُۥ غَيْبُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ أَبْصِرْ بِهِۦ وَأَسْمِعْ ۚ مَا لَهُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَلِىٍّ وَلَا يُشْرِكُ فِى حُكْمِهِۦٓ أَحَدًا ﴿٢٦﴾

Эй Пайғамбар, айтинг: "Улар ғорда қанча турганларини Аллоҳ билгувчироқ. Бу ҳақда бизга хабар берган. У Зот айтганидан кейин бошқанинг гапи бекор. Осмонларда бўлсин, ерда бўлсин, қандай махфий, яширин нарсалар бўлса, ҳаммасини У Зот яратган, ҳаммасини У Зот билади. Кўриш бобида ҳам, эшитиш бобида ҳам ягонадир. Ҳамма нарсани кўради, ҳамма нарсани эшитади. Улар учун Аллоҳдан ўзга дўст йўқдир. Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни ўзига шерик қилмас. Ҳукм бобида У ягонадир.