Мухтасар тафсир
قُل لَّوْ كَانَ فِى ٱلْأَرْضِ مَلَـٰٓئِكَةٌ يَمْشُونَ مُطْمَئِنِّينَ لَنَزَّلْنَا عَلَيْهِم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ مَلَكًا رَّسُولًا ﴿٩٥﴾
Эй Пайғамбар, уларга раддия билдириб айтинг: "Агар ер юзида фаришталар бемалол яшаётган бўлганларида уларга фаришта зотидан пайғамбар юборган бўлар эдик. Чунки фариштанинг тилини фаришта тушунади. Шунингдек, инсон тилини инсон тушунгани учун инсонларга инсон зотидан пайғамбар юбордик".