Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ صَرَّفْنَا لِلنَّاسِ فِى هَـٰذَا ٱلْقُرْءَانِ مِن كُلِّ مَثَلٍ فَأَبَىٰٓ أَكْثَرُ ٱلنَّاسِ إِلَّا كُفُورًا ﴿٨٩﴾
Дарҳақиқат, Биз бу Қуръонда одамларга, зора иймонга келиб қолсалар, дея ибратли насиҳатлар, буйруқлар, тақиқлар ва қиссалардан турли хил тарзда баён қилдик. Лекин одамларнинг кўплари улардан юз ўгириб, Қуръонни инкор қилдилар, унга қулоқ солишдан бош тортдилар.