Мухтасар тафсир
وَلَوْلَآ أَن ثَبَّتْنَـٰكَ لَقَدْ كِدتَّ تَرْكَنُ إِلَيْهِمْ شَيْـًٔا قَلِيلًا ﴿٧٤﴾
Агар Биз сизга ҳақ устида барқарор туриш неъматини ато этмаганимизда уларга бироз мойил бўлиб, талабларига рози бўлиб юборишингизга сал қолганди. Чунки улар ўта устакорлик билан найранг ишлатгандилар. Боз устига уларнинг иймонга келишига ўта ҳарис эдингиз. Лекин Биз сизни уларга мойил бўлишдан асрадик.