×

الإسراء

Оят 60

Мухтасар тафсир

وَإِذْ قُلْنَا لَكَ إِنَّ رَبَّكَ أَحَاطَ بِٱلنَّاسِ ۚ وَمَا جَعَلْنَا ٱلرُّءْيَا ٱلَّتِىٓ أَرَيْنَـٰكَ إِلَّا فِتْنَةً لِّلنَّاسِ وَٱلشَّجَرَةَ ٱلْمَلْعُونَةَ فِى ٱلْقُرْءَانِ ۚ وَنُخَوِّفُهُمْ فَمَا يَزِيدُهُمْ إِلَّا طُغْيَـٰنًا كَبِيرًا ﴿٦٠﴾

Эй Пайғамбар, сизга: "Парвардигорингиз одамларни иҳота қилиб олган, ҳамма Аллоҳнинг Чангалидадир, У Зотнинг Ўзи сизни ҳимоя қилади", деганимизни эсланг. Сизга нимани етказиш буюрилган бўлса, ўшани етказинг, тамом. Исро кечаси сизга тушингизда кўрсатганимиз одамлар учун бир имтиҳон, яъни, улар ишонадиларми, йўқми, шуни аниқлаш эди. Қуръонда айтилган, жаҳаннамнинг қаърида ўсадиган Заққум дарахти ҳам бир синов эди. Улар шу икки оят-аломатга ишонмаслар, бошқаларига ҳам ишонмайдилар. Оят-аломатларни нозил қилиш билан уларни ёмон оқибатдан огоҳлантирамиз, холос. Лекин улар янада баттар залолат ботқоғига ботиб бораверадилар.