×

الإسراء

Оят 47

Мухтасар тафсир

نَّحْنُ أَعْلَمُ بِمَا يَسْتَمِعُونَ بِهِۦٓ إِذْ يَسْتَمِعُونَ إِلَيْكَ وَإِذْ هُمْ نَجْوَىٰٓ إِذْ يَقُولُ ٱلظَّـٰلِمُونَ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا رَجُلًا مَّسْحُورًا ﴿٤٧﴾

Уларнинг раҳбарлари нима учун Қуръонга қулоқ солаётганларини яхши биламиз. Уларнинг мақсади ҳидоят топиш эмас, сизларни масхаралаш, устингиздан кулиш, холос. Биз уларнинг ҳақни ёлғонга чиқариш ва ундан тўсиш мақсадида шивир-шивир қилаётганларини ҳам, ўзларига ўзлари зулм қилган золимлар: "Сизлар бир сеҳрланган, ақли кирди-чиқди бўлиб қолган кишига эргашяпсизлар, холос", деяётганларини ҳам яхши билурмиз.