Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ صَرَّفْنَا فِى هَـٰذَا ٱلْقُرْءَانِ لِيَذَّكَّرُوا۟ وَمَا يَزِيدُهُمْ إِلَّا نُفُورًا ﴿٤١﴾
Биз бу Қуръонда ҳукмлар, насиҳатлар ва мисолларни баён қилдик. Токи, одамлар ундан ибрат олиб, фойдали йўлга юрсинлар, зарарли йўллардан қайтсинлар. Лекин бу нарса табиати бузуқларни ҳақдан янада узоқлаштирди, холос.