Мухтасар тафсир
وَجَعَلْنَا ٱلَّيْلَ وَٱلنَّهَارَ ءَايَتَيْنِ ۖ فَمَحَوْنَآ ءَايَةَ ٱلَّيْلِ وَجَعَلْنَآ ءَايَةَ ٱلنَّهَارِ مُبْصِرَةً لِّتَبْتَغُوا۟ فَضْلًا مِّن رَّبِّكُمْ وَلِتَعْلَمُوا۟ عَدَدَ ٱلسِّنِينَ وَٱلْحِسَابَ ۚ وَكُلَّ شَىْءٍ فَصَّلْنَـٰهُ تَفْصِيلًا ﴿١٢﴾
Кеча ва кундузни Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратини кўрсатиб турадиган икки белги қилдик. Бу икки белги узун-қисқалиги, иссиқ-совуқлиги билан ажралиб туради. Кечани ухлаш ва дам олиш учун қоронғу айладик. Кундузни эса одамлар тирикчилик ишлари билан машғул бўлишлари учун ёруғ қилдик. Токи, йиллар, ойлар, соатлар саноғини ва ҳисобни билинг. Ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз. Ҳақ билан ботил яққол ажралиб турибди.