Мухтасар тафсир
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ سُبْحَـٰنَ ٱلَّذِىٓ أَسْرَىٰ بِعَبْدِهِۦ لَيْلًا مِّنَ ٱلْمَسْجِدِ ٱلْحَرَامِ إِلَى ٱلْمَسْجِدِ ٱلْأَقْصَا ٱلَّذِى بَـٰرَكْنَا حَوْلَهُۥ لِنُرِيَهُۥ مِنْ ءَايَـٰتِنَآ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْبَصِيرُ ﴿١﴾
Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан Пок ва Олийдир. У чексиз қудрат соҳибидир. У Зот бандаси Муҳаммад алайҳиссаломни тунда Масжидул-Ҳаромдан Биз атрофини мевалару экинлар билан, пайғамбарлар масканлари айлаш билан баракали қилиб қўйган Байтул-Мақдисдаги Масжидул-Ақсо сари сайр қилдирди. Бу билан бандасига Ўзининг чексиз қудратига далолат қилувчи оят-аломатларини кўрсатди. У ҳамма нарсани Эшитгувчи, ҳамма нарсани Кўргувчи Зотдир.