Мухтасар тафсир
يَتَوَٰرَىٰ مِنَ ٱلْقَوْمِ مِن سُوٓءِ مَا بُشِّرَ بِهِۦٓ ۚ أَيُمْسِكُهُۥ عَلَىٰ هُونٍ أَمْ يَدُسُّهُۥ فِى ٱلتُّرَابِ ۗ أَلَا سَآءَ مَا يَحْكُمُونَ ﴿٥٩﴾
Қиз туғилгани ҳақидаги хабардан номус қилиб, одамлардан яшириниб олади. Ўзига ўзи, хорликни бўйнимга олиб, уни олиб қолсаммикин ёки тириклайин кўмиб юборсаммикин, дейди-да, кейин кўмиб юборади. Мушрикларнинг ҳукми, қарори нақадар манфур! Ўзлари ёқтирмаган нарсани Парвардигорларига берар эмишлар.