Мухтасар тафсир
وَأَلْقَىٰ فِى ٱلْأَرْضِ رَوَٰسِىَ أَن تَمِيدَ بِكُمْ وَأَنْهَـٰرًا وَسُبُلًا لَّعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ ﴿١٥﴾
Ер устига тоғларни ташлаб қўйди. Токи, улар ерни тебранишдан ушлаб туради. Дарёларни оқизиб қўйди. Улардан ичасизлар, ҳайвонларингиз ва экинларингизни суғорасизлар. Йўлларни барпо қилдики, улардан юриб, кўзлаган манзилингизга адашмасдан етиб оласиз.