Мухтасар тафсир
وَٱصْبِرْ وَمَا صَبْرُكَ إِلَّا بِٱللَّهِ ۚ وَلَا تَحْزَنْ عَلَيْهِمْ وَلَا تَكُ فِى ضَيْقٍ مِّمَّا يَمْكُرُونَ ﴿١٢٧﴾
Эй Пайғамбар, улар тарафидан етаётган озорларга сабр қилинг. Сизга сабр учун тавфиқни фақат Аллоҳ беради. Кофирлар сиздан юз ўгириб кетаётганига хафа бўлманг. Улар қилаётган макру ҳийлалардан сиқилманг.