Мухтасар тафсир
إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ ٱلْمَيْتَةَ وَٱلدَّمَ وَلَحْمَ ٱلْخِنزِيرِ وَمَآ أُهِلَّ لِغَيْرِ ٱللَّهِ بِهِۦ ۖ فَمَنِ ٱضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ ﴿١١٥﴾
Аллоҳ сизларга ўзи ўлган ўлимтик, оққан қон, тўнғизнинг ҳамма ёғи ва Аллоҳдан бошқанинг номига сўйилган ҳайвоннигина ҳаром қилди. Буларнинг ҳаром қилиниши ихтиёрий ҳолатларга тегишли. Энди ким мазкур нарсалардан бирини ейишга мажбур бўлиб қолса ва ўзи истамаган ҳолида ҳаддидан ошмасдан еса, бас, унга гуноҳ бўлмайди. Чунки Аллоҳ кечиримлидирки, унинг еганини кечиради ва меҳрибондирки, зарурат туғилиб қолган ўринларда улардан ейишга рухсат беради.