Мухтасар тафсир
وَإِنَّ رَبَّكَ هُوَ يَحْشُرُهُمْ ۚ إِنَّهُۥ حَكِيمٌ عَلِيمٌ ﴿٢٥﴾
Эй Пайғамбар, Қиёмат куни ҳаммани Парвардигорингизнинг Ўзи тўплар ва яхшиларга мукофотини, ёмонларга эса жазосини берар. У тадбирини ҳикмат билан қиладиган ва ҳамма нарсадан Хабардор Зотдир.