Мухтасар тафсир
وَأَرْسَلْنَا ٱلرِّيَـٰحَ لَوَٰقِحَ فَأَنزَلْنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءً فَأَسْقَيْنَـٰكُمُوهُ وَمَآ أَنتُمْ لَهُۥ بِخَـٰزِنِينَ ﴿٢٢﴾
Шамолларни булутларни урчитадиган қилиб юбордик. Урчитилган булутлардан ёмғир ёғдириб, сизларни суғордик. Эй одамлар, сизлар у сувларни булоқлар ёки қудуқларда тўплаб олишингиз шарт эмас. Аллоҳнинг Ўзи уни сизларга тўплаб беради.