Мухтасар тафсир
وَقَالَ مُوسَىٰٓ إِن تَكْفُرُوٓا۟ أَنتُمْ وَمَن فِى ٱلْأَرْضِ جَمِيعًا فَإِنَّ ٱللَّهَ لَغَنِىٌّ حَمِيدٌ ﴿٨﴾
Мусо қавмига деди: "Эй қавм, сизлар ва сизларга қўшилиб ер юзидаги ҳамма одамлар куфр келтирсалар ҳам зарари фақат ўзингизга бўлади, холос. Зеро, Аллоҳ беҳожатдир, ўз-ўзидан мақтовга лойиқ Зотдир. Унга мўминларнинг иймони бирон фойда келтирмаганидек, кофирларнинг куфри ҳам бирон зарар етказа олмайди".