Мухтасар тафсир
أَوَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّا نَأْتِى ٱلْأَرْضَ نَنقُصُهَا مِنْ أَطْرَافِهَا ۚ وَٱللَّهُ يَحْكُمُ لَا مُعَقِّبَ لِحُكْمِهِۦ ۚ وَهُوَ سَرِيعُ ٱلْحِسَابِ ﴿٤١﴾
Анави кофирлар кўрмадилармики, Биз куфр ерига келиб, Исломни ёйиш, мусулмонларга фатҳ-ғалаба ато этиш орқали уни атрофидан камайтиряпмиз-ку. Аллоҳ бандалари устидан Ўзи истаганича ҳукм қилгай. Ҳеч бир кимса унинг ҳукмини таъқиб этолмас, ўзгартиролмас, бекор қилолмас. Аллоҳ тез ҳисоб олгувчи Зотдир. Аввалгилару охиргиларнинг ҳисобини бир кунда олиб қўяр.