Мухтасар тафсир
وَقَالَ لِفِتْيَـٰنِهِ ٱجْعَلُوا۟ بِضَـٰعَتَهُمْ فِى رِحَالِهِمْ لَعَلَّهُمْ يَعْرِفُونَهَآ إِذَا ٱنقَلَبُوٓا۟ إِلَىٰٓ أَهْلِهِمْ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٦٢﴾
Юсуф ўзининг ишчиларига деди: "Уларнинг нарсаларини юкларининг ичига солиб қўйинглар. Уйларига қайтганларида биз улардан ҳақ олмаганимизни билиб, яна қайтиб келишга мажбур бўладилар. Юсуфга ростгўйликларини исботлаш учун укаларини ҳам олиб келадилар. Улар ростгўй эканлари ўз исботини топгандагина Юсуф уларнинг молларини қабул қилишини яхши биладилар.