Мухтасар тафсир
وَجَآءَ إِخْوَةُ يُوسُفَ فَدَخَلُوا۟ عَلَيْهِ فَعَرَفَهُمْ وَهُمْ لَهُۥ مُنكِرُونَ ﴿٥٨﴾
Юсуфнинг ака-укалари ўз ишлари билан Миср ерига келиб, унинг ҳузурига кирдилар. Юсуф уларни таниди. Улар эса Юсуфни танимадилар. Чунки кўп замонлар ўтиб, ўзгариб кетганди. Уни қудуққа ташган пайтларида у ҳали ёш бола эди.