Мухтасар тафсир
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ ۖ وَمَا هِىَ مِنَ ٱلظَّـٰلِمِينَ بِبَعِيدٍ ﴿٨٣﴾
Бу тошлар Аллоҳнинг ҳузурида алоҳида белгилаб қўйилган тошлардир. Улар Қурайшдаги ва бошқа ердаги золимлардан узоқда эмас. Аллоҳ тақдир қилган заҳоти ёғилаверадилар.