×

هود

Оят 45

Мухтасар тафсир

وَنَادَىٰ نُوحٌ رَّبَّهُۥ فَقَالَ رَبِّ إِنَّ ٱبْنِى مِنْ أَهْلِى وَإِنَّ وَعْدَكَ ٱلْحَقُّ وَأَنتَ أَحْكَمُ ٱلْحَـٰكِمِينَ ﴿٤٥﴾

Нуҳ алайҳиссалом Парвардигоридан ёрдам сўраб нола қилди: "Парвардигорим, Сен оиламга нажот беришингни ваъда қилгандинг. Ўғлим ҳам оиламдан. Сенинг ваъданг ҳақдир. Сен ваъдангга хилоф қилмайсан. Сен ҳукм қилгувчиларнинг энг одили ва энг билимдонисан".