Мухтасар тафсир
أَلَّا تَعْبُدُوٓا۟ إِلَّا ٱللَّهَ ۚ إِنَّنِى لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ ﴿٢﴾
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу оятлар мазмуни бандаларни Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан қайтаришдир. Эй одамлар, мен сизларни куфру исённинг оқибати Аллоҳнинг азобига гирифтор қилишидан огоҳлантирувчиман. Иймон ва яхши амал эса У Зотнинг савобига ноил қилиши ҳақида хушхабар элтувчиман.