>

Алоуддин Мансур — 13

2:84 Эсланг, «Бир-бирингизнинг қонингизни тўкмайсиз, бир-бировларингизни диёрларингиздан ҳайдамайсиз», деб аҳду паймонингизни олгандик, сўнгра ўзингиз гувоҳ бўлганингиз ҳолда бунга иқрор бўлгандингиз.

2:85 Кейин эса ўзингиз бир-бирингизни ўлдирмоқдасиз, ўз тоифангиздан бўлган бир гуруҳни диёрларидан ҳайдаб, уларнинг устида гуноҳ ва зулм билан бир-бирингизга ҳамкорлик қилмоқдасиз. Агар улар сизларга асир ҳолда келишса, товон тўлаб қутқариб ҳам оласиз. Ҳолбуки, уларни ҳайдаш сизларга ҳаром қилинган эди. Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, Қиёмат Кунидан эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир.

2:86 Ана ўшалар Охират ўрнига дунё ҳаётини сотиб олган кимсалардир. Бас, азоблари енгиллатилмайди ва уларга ёрдам ҳам берилмайди.[15]

2:87 Албатта Биз Мусога китоб ато этдик. Ундан кейин ҳам пайғамбарлар юбордик. Ийсо бинни Марямга ҳужжатлар бердик ва уни Руҳул-қудс (Жаброил) ила қувватлантирдик. Ҳар қачон бир Пайғамбар сизларга ёқмайдиган нарса (оятлар) келтирса, бировини ёлғончи деб, бировини ўлдираверасизларми?

2:88 «Дилимиз берк», дедилар. Йўқ, аксинча, куфрлари сабабли уларни Аллоҳ лаънатлаган. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар.